"Реал" ёзги трансфер ойнасида "Барселона" футболчисини харид қилишга уринган
13 окт 2018 15:00
Новости
"Реал" ёзги трансфер ойнасида "Барселона" футболчисини харид қилишга уринган
"Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самуэль Юмтити ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди.
Маълумотларга кўра, Юмтити мадридликларнинг асосий мақсадларидан бири бўлганди, бироқ франциялик ҳимоячи "Барселона" билан узоқ музокаралардан сўнг Каталония клуби билан янги шартнома тузишга қарор қилди. Янги битим бўйича, футболчининг товон пули 500 млн евро.
Юмтити 2016 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсум франциялик футболчи Каталония клуби сафида 6та учрашувда майдонга тушиб, 1та голли пас берди. Олдинроқ, Юмтити жиддий жароҳат олгани ва жорий йил майдонга туша олмаслиги эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии