Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади
16 сен 2025 10:38
Новости
Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади
Футболчи 31 Ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди.
"Кўтарилишлар ва пасайишлар бўлган фаолиятимни якунладим. Хайрлашиш вақти келди... Мен футбол учун боримни бердим ва бундан ҳеч қачон афсусланмайман. Бирга ўйнай олган барча клубларим, президентлар, мураббийлар ва футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Шунингдек, мени доим қўллаб турганларга миннатдорчилик билдираман", - деб фикр билдирган франциялик ҳимоячи.
Самуэль Юмтити Франция термаси сафида 31 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 4 та гол бор. У терма жамоа сафида 2018 йилда бўлиб ўтган ЖЧда ғалаба қозонган. Ҳимоячи футболчилик фаолияти давомида "Лион", "Барселона", "Лечче", "Лилль" каби жамоаларда ҳаракат қилган.
Жароҳатлар сабабли ҳимоячи фаолияти давомида жами 208 та учрашувда майдонг туша олмаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии