RU

Последние новости

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

"Реал" ёзда Погба ва Азарни сотиб олишга ишонмоқда Новости

"Реал" ёзда Погба ва Азарни сотиб олишга ишонмоқда

"Реал" раҳбарияти ёзда МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Челси" вингери Эден Азар жамоага келиб қўшилишига ишонмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, "Қироллик клуби" раҳбарлари жамоанинг Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин таркибни янгилаш устида бош қотиришмоқда.

Хабар қилинишича, 26 ёшли Погба ва 28 ёшли Азар трансфер нишонлари рўйхатини бошқариб турибди. Юқоридаги ҳар икки ўйинчини ҳам бош мураббий Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи таркибда кўрмоқчи. Ўз навбатида футболчилар ҳам "Реал" ҳақида илиқ фикрларни билдиришган.

Погба МЮ таркибида охирги вақтларда омадсиз ўйинлар кўрсатмоқда ва агар жамоа ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса кетиши мумкинлиги маълум қилинган.

Азарнинг "Челси" билан шартномаси эса 2019 йилнинг июнь ойида ниҳоясига етади. Аммо, Эден лондонликлар билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Маълумотларга кўра, "Реал" 100 миллион евродан кўпроқ пул таклиф қилса, "кўклар" бельгияликни қўйиб юборишга тайёр.


Жорий мавсум Погба МЮ учун 32та ўйин ўтказди ва 13та гол уриб, 9та голли пас берди.

Азар эса "Челси" таркибида АПЛда 16та гол урди ва 13та голли пас берди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика