"Реал" ва Роналду фаластинлик болакайнинг орзусини амалга оширади
16 мар 2016 13:42
Новости
"Реал" ва Роналду фаластинлик болакайнинг орзусини амалга оширади
Фаластинлик 5 ёшли Аҳмад ота-онаси ва унинг акаси ёнғинда ҳалок бўлганидан сўнг етим қолди.
Аҳмад ҳам жароҳатланди, у 10 мартадан ортиқ операция столига ётди ва болакайга тери кўчириб ўтказилди.
Ёнғинда шикастланган болакайнинг "Реал" футболкасидаги расмлари Интернет оламида тез тарқалиб кетганидан сўнг, Криштиану Роналду Аҳмад бироз тузалгандан кейин у билан учрашишга ваъда берди.

Учрашув санаси 17 мартга белгиланди. Аҳмад ва унинг қариндошларини Мадридда кутиб олишади, болакай "Реал" базасида севимли футболчилари билан вақтини ўтказади.

Аҳмад бугун тунда бобоси ва бувиси билан Иордания шаҳзодаси Али номли аэропортдан Испанияга учади. Фаластикликлар болакайни кузатиш учун махсус тадбир уюштиришди.



Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии