"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ
08 мар 22:33
Новости
"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ
"Реал" Родрини ёзги трансферлар ойнасидаги мақсадлари рўйхатига киритмади.
"Қаймоқранглилар" майдон марказини кучайтирмоқчи, аммо "Манчестер Сити"нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Мадрид клуби режаларидан ўрин олмаган. Родрининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва инглиз клуби уни узайтириш бўйича таклиф билан чиққан.
"Сити"нинг кўплаб футболчилари клубдаги келажагини Пеп Гвардиоланинг қарори билан боғламоқда, испаниялик мураббийнинг жамоа бошқарувида қолиш ёки қолмаслиги номаълум.
Қайд этилишича, "Реал" "Кристал Пэлас"дан Адам Уортон, АЗдан Кес Смит ва ПСЖдан Витинья номзодларини ўрганмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии