“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи
21 мая 09:57
Новости
“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи
Родриго “Реал Мадрид“ни тарк этса, унинг ўрнига “қироллик клуби“ кимни олиб келишни режа қилгани маълум.
Marca нашрининг хабар беришича, “Реал“ “Атлетик“ футболчиси Нико Уильямс билан шартнома тузишни режа қилган. Манбага кўра,ушбу трансфер амалга ошиши учун “Реал“ “Атлетик“ка 58 миллион тўлаши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Нико Уильямсга анча вақтдан бери “Барселона“ қизиқиш билдириб келади. Ҳужумчи жорий мавсум 44 та учрашувда 11 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии