Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди
30 окт 02:54
Новости
Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди
Англия лига кубоги 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтди.
"Челси" меҳмонда голларга бой ўтган ўйинда "Вулверхэмптон"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
"Ливерпуль" эса ўз уйида иккинчи таркиби билан "Кристал Пэлас"га йирик ҳисобда таслим бўлди.
"Арсенал" иккинчи таймда иккита гол уриб, "Брайтон"ни мусобақадан чиқариб юборди.
"Суонси" "Ман Сити" билан ўйиннинг 12-дақиқасида ҳисобни очди. Аммо, англияликлар шундан сўнг Доку, Мармуш ва Черкининг голлари эвазига ғалабага эришишди. Жароҳатдан қайтган "шаҳарликлар"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 63-дақиқага қадар ҳаракат қилди.
"Ньюкасл" эса ишончли ҳисоб билан "Тоттенхэм"ни мусобақа билан хайрлашишга мажбур қилди.










Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии
Yaxshiyam alishtirdi omad ukamizga