"Реал" Куртуа ва Азардан сўнг яна бир "Челси" футболчисига кўз тикмоқда
13 сен 2019 12:26
Новости
"Реал" Куртуа ва Азардан сўнг яна бир "Челси" футболчисига кўз тикмоқда
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Кантега "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиш билдирмоқда.
Мадрид клуби кейинги йили франциялик хавбек бўйича "кўклар"га таклиф билан чиқмоқчи.
Бундан ташқари "Реал" ПСЖ форвардлари Килиан Мбаппе ва Неймарга, шунингдек МЮ хавбеки Поль Погбага ҳам қизиқишда давом этмоқда.
"Челси" ҳам Кантега мадридликлар қизиқаётганлигидан хабардор.
Жамоанинг собиқ футболчилари Тибо Куртуа ва Эден Азарлар суҳбатларида "Реал"да Кантедек ўйинчи йўқлигини таъкидлашган.
Кантенинг "аристократлар" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Унинг бозор нархи 100 миллион еврони ташкил этади.

Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии