"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди
24 янв 22:47
Новости
"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди
"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио бир неча ҳафтадан бери кичик синиш (стрессовый перелом) жароҳати билан майдонга тушмоқда.
Бу ҳақда "COPE" нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, футболчининг болдир суягида муаммо бор. Асенсио февраль ойида танаффус олиб, тўлиқ тикланишни режалаштирган. Ҳозирда эса у клубдаги жиддий кадрлар муаммоси ва жароҳатлар сабабли таваккал қилиб майдонга тушмоқда.
Ҳимоячи соғлиғи учун хавфни тушуниб турибди, бироқ жамоага ёрдам беришни ва янги бош мураббий Альваро Арбелоанинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллашни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Асенсио "қироллик клуби" асосий жамоасида 2024 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 23 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии