"Реал" футболчиси "Милан"га ўтиши мумкин
26 апр 2020 13:59
Новости
"Реал" футболчиси "Милан"га ўтиши мумкин
"Милан" "Реал" ҳужумчиси Лука Йовичнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Calciomercato" хабарига кўра, Италия клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида сербияликни харид қилишга уриниб кўради. Агарда Златан Ибрагимович кетса ёки Анте Ребичнинг трансфери амалга ошмаса, сербияликка кўз тикилади.
"Реал" ёзда Йовични 60 млн евро эвазига "Айнтрахт"дан сотиб олганди. Ушбу мавсумда 22 ёшли серб барча турнирларда 24 ўйинда қатнашди ва 2 гол уриб, 2 ассистентликни қайд этди.
Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилга қадар давом этади.
Комментарии