"Реал" футболчиси жамоани тарк этишга қарор қилди
06 апр 2024 14:55
Новости
Олдинроқ, ярим ҳимоячи ўйин амалиёти камлиги туфайли "Реал"ни тарк этиш ҳақида ўйлаб қолгани айтилган эди.
Маълумотларга кўра, Себальос клубни тарк этишга қарор қилди. У фаолиятини Испанияда давом эттирмоқчи.
27 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома тузишга "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсумда "матрасчилар" вакиллари футболчининг агенти билан боғланишган эди. "Атлетико" ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи бўлмаса ҳам, томонлар яна музокараларни бошлашди. Бундан ташқари Себальос "Бетис"га қайтиши ҳам мумкин.
Дани жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии