"Реал" футболчилари УЕФА Суперкубоги ўтказиладиган Варшавага ҳашаматли кўринишда келишди
13 авг 2024 17:15
Новости
"Реал" футболчилари УЕФА Суперкубоги ўтказиладиган Варшавага ҳашаматли кўринишда келишди
Унда ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби "Реал" Европа Лигаси соҳиби "Аталанта"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Польша пойтахти Варшавадаги "Миллий стадион"да ўтказилади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан эртага тунда 00:00да старт олади.
"Қироллик клуби" бироз аввал Суперкубок бўлиб ўтадиган Варшава шаҳрига етиб боришди. Эътиборга молик томони, мадридликлар ушбу ўйинга Италиянинг машҳур "Zegna" бренди томонидан тақдим этилган махсус костюм шим ва оёқ кийимларда келишди. "Zegna" 1910 йилда асос солинган Италия бренди ва у эркаклар учун ҳашаматли либос, оёқ кийимлар ва парфюмерия ишлаб чиқаради. "Реал" ушбу бренд билан 2 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади. "Zegna" "Реал"нинг нафақат футбол, балки баскетбол жамоаси учун ҳам майдондан ташқарида кийиш учун ҳашаматли кийимларни тақдим этиб келади.

"Қаймоқранглилар"нинг Варшавага келишидан суратларни кўринг ва ЕЧЛ ғолибларининг уст-бошларига ўзингиз баҳо беринг.










Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии