"Реал" Эдегор билан шартномани узайтиради ва уни ижарага беради
28 июн 2019 12:08
Новости
"Реал" Эдегор билан шартномани узайтиради ва уни ижарага беради
"Реал" ярим ҳимоячи Мартин Эдегорни билан янги шартнома имзолаганидан сўнг уни ижарага беришга тайёр.
Эдегор "Реал Сосьедад"га 2 йилга сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага берилиши мумкин. Унга шунингдек Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳам қизиқмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳар иккала клуб ҳам футболчи билан музокара олиб бордилар.
Футболчи Норвегиянинг "Стрёмсгодсет" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йилда "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олган. "Қироллик клуби" шундан сўнг уни турли йилларда "Кастилья", "Херенвен" ва "Витесс" клубларига ижарага берган.

Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии