"Реал" бразилиялик хавбек билан шартномани бекор қилди
04 сен 2019 02:05
Новости
"Реал" бразилиялик хавбек билан шартномани бекор қилди
«Реал» клуб ярим ҳимоячиси Лукас Силва билан шартномани бекор қилди.
AS'нинг берган маълумотига кўра, бу иккала томоннинг келишуви асосида амалга ошган.
26 ёшли хавбек 2015 йили «Крузейро»дан 13 млн. евро эвазига «қироллик клуби»га трансфер қилинганди. Асосий жамоада 9та ўйин ўтказганидан кейин Силва «Марсель» (2015-2016) ҳамда «Крузейро»да (2017-2019) ижара асосида фаолият олиб борди.
2016 йилда у юрагида муаммолар борлиги боис футбол билан ҳайрлашиши ҳақида эълон қилди. Бироқ, ушбу мурожаатининг эртаси куни Лукас барчаси жойида эканлигини айтиб, фаолиятини давом эттирди.
Похожие новости
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 2
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии