RU

Последние новости

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  1 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  11 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"

ЖЧ-2026 қуръаси бутун футбол оммасининг диққат марказида турибди.

Айниқса, илк бор иштирок этадиган жамоалар, шу жумладан, Ўзбекистон учун бу янада қизиқарли жараён. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қуръа олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жаҳон чемпионати қуръаси олдидан қандайдир кутилмалар кутиш нотўғри деб ўйлайман. Саватчаларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи саватчадан топ-жамоалардан бири билан тўқнаш келамиз. Мундиалда кучсиз жамоа бўлмайди. Лекин терма жамоамиз ким билан ўйнаса ҳам, майдонда шунчаки тўп тепмайди, чунки бизда ҳам охирги йилларда яхши ижрочилар етишиб чиқмоқда. Абдуқодир Ҳусановни айтамизми, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев. Остон Ўрунов спорт формасини сақлаб турса, у ҳам ўзини кўрсатади. Ўтган ФИФА кунларидаги Миср билан ўйинимиздан келиб чиқсак, исталган жамоа билан ўйнай олишимиз мумкин. Одатда тахмин қилишни ёқтирмайман. Ким тушса ҳам ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, терма жамоамиз муносиб натижа қайд этади. Қуръадан сўнг эса рақиблар ҳақида фикр билдириш мумкин", – деди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика