Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи
05 дек 13:18
Новости
Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи
Тимур Кападзе Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги икки нафар шогирдини "Навбаҳор"га чорламоқда.
Бу ҳақда Championat.asia мухбири Толибжон Қосимов маълум қилди.
"Лочинлар" Тимур Кападзенинг "Олимпик" ва ОТЖдаги собиқ шогирдлари Отабек Жўрақўзиев ҳамда Пўлатхўжа Холдорхоновга жиддий қизиқмоқда. Жўрақўзиевнинг трансфер ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли, Холдорхонов эса "эркин қуш", – дейилади хабарда.

23 ёшли ҳужумчи Жўрақўзиев "Андижон" либосида 18 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. 22 ёшли ҳужумчи Холдорхонов (суратда) эса "Шўртан" таркибида 16 ўйинда майдонга тушди ва 7 та тўп киритди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии