RU

Последние новости

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  3 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  3 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи! Новости

Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи!

“Металлург” ПФК бошқарувида ўзгариш содир бўлди.

Собиқ бош мураббий Андрей Шипилов ўз хоҳишига кўра истеъфо бергач, унинг ўрнига таниқли мутахассис Жасур Абдураимов “Металлург” ПФК бош мураббийи этиб тайинлади.

Бугун “Металлург” ПФК раҳбарияти Жасур Абдураимовни жамоа аъзоларига расман бош мураббий сифатида таништирди ва Жасур Берадоровичнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

 

Абдураимов Жасур Берадорович 1972 йил 1 май санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини 1990 йилда “Шахтер” (Ангрен) жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Умид” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Мелака” (Малайзия), МХСК (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Зарафшон” (Навоий), “Пахтакор” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), “Сурхон” (Термиз) жамоаларида тўп сурган.

Мураббийлик фаолиятини эса “Пахтакор” футбол клубида бошлаган. Ўзбекистон U-19, U-22 терма жамоалари устози сифатида фаолият олиб борди. Бир неча йиллар давомида “Пахтакор” ПФКда ишлаб келди: бош мураббийи вазифасини бажарувчи, бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритди.

Жасур Абдураимов эндиликда “Металлург” ПФК бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика