RU

Последние новости

21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  0 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  0 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  10 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  0 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  21 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  2 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  12 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15

Расмий хабар: Александр Касьян — АГМК футболчисига айланди Новости

Расмий хабар: Александр Касьян — АГМК футболчисига айланди

Ўтган йили янги тарих яратган АГМК жамоаси 2021 йилги мавсумда ҳам юксак мақсад ва юқори марраларни кўзламоқда.

Таркибни янада кучайтиришга интилаётган АГМК янги йилдаги илк трансферга қўл урди. Маҳоратли ҳужумчи, украиналик Александр Касьян эркин агент сифатида АГМК билан шартнома имзолади. Касьян 1989 йил 27 январь куни Украинанинг Донецк вилоятида таваллуд топган. Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида Украинанинг “Ильичевец” (Мариупол), “Шахтёр” (Донецк), “Заря” (Луганск), “Карпати” (Львов), Россиянинг “Томь” (Томск), “Химик” (Дзержинск), “Факел” (Воренеж), “Балтика” (Калининград) ва Курскнинг “Авангард” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилдан эътиборан Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган маҳоратли ҳужумчи «Навбаҳор» (2019) ва «Сурхон» (2020) жамоаларидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.

2021 йилдан эътиборан эса мазкур ҳужумчи АГМК либосида мухлисларни хурсанд этиш ва АГМК ғалабаларига ҳисса қўшиш учун майдонга тушади.

Касьян фаолияти давомида турли жамоаларда Украина, Россия ва Ўзбекистон Суперлигасида рақиблар дарвозасини 59 маротаба ишғол қилган.

АГМК билан шартнома имзолаганидан мамнун бўлган ҳужумчи илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Александр Касьян: «АГМК билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Ўйлайманки, янги мавсумда жамоа билан Суперлига ва ОЧЛда муваффақиятли иштирок этамиз ва катта ғалабаларни кўзлаймиз. 2021 йил АГМК учун муваффақиятли ва омадли бўлишига умидворман. АГМКга голларим билан ёрдам беришга, жамоам ғалабаларига ҳисса қўшиш учун майдонда 200% куч билан максимум ҳаракат қилишга ваъда бераман. Менга ишонч билдирган бош мураббий Миржалол Қосимовга ва клуб раҳбариятига раҳмат. Футболчилар ва мураббийлар штаби мени янги жамоада мослашишим ва кўникишим учун қўллаб-қувватлашига ишончим комил».

• Александр Касьян 8 январь куни юртимизга учиб келади ва жамоа машғулотларига қўшилади.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Саша!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати. 



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика