RU

Последние новости

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   1 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  83 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  18 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Расман: UZREPORT TV К-Лига баҳсларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди Новости

Расман: UZREPORT TV К-Лига баҳсларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Теги :  К-лигаUZREPORT TV
Бутун дунёда коронавирус туфайли юзага келган пандемия ортга чекиниб, аста-секин футбол мусобақалари яна қайтмоқда.

Осиё мамлакатлари ичида энг илғори ҳисобланган Корея 1 лигаси мусобақаси старт олди.
Жонли футболни соғиниб қолган мухлислар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, UZREPORT Жанубий Корея миллий чемпионати — Кей Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди. Мазкур чемпионатнинг ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу мусобақада бир қатор ўзбек футболчилари легионер сифатида тўп суришади. Жумладан, Жамшид Искандаров "Сеонгнам"да, Рустам Ашурматов "Кванжу"да, Достон Турсунов "Пусан Ай Парк"да, Икром Алибоев эса "Сеул" клубида тўп сурмоқда.
FUTBOL TV телеканалида Кей Лигадан илк намойиш 10 май куни ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган "Сеул" ҳамда "Канвон" клублари иштирокидаги ўйин билан бошланади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.
Трансляция доирасида Кей Лига ғолиблиги учун асосий даъвогар жамоалар учрашувлари намойиши режалаштирилган.
Бу ўйинлар орқали нафақат ўзбекистонлик легионерлар фаолияти, балки Осиё майдонларидаги асосий рақибимиз бўлган Жанубий Корея футболи билан ҳам танишиб бориш имкониятимиз бор.
Маълумот учун, Корея Кей лигасида 12та жамоа қатанашади.Мусобақа 8 майдан 8 ноябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика