Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози
13 янв 12:09
Новости
Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози
"Машғулотларни бошлашдан аввал жамоамиз раҳбарияти бош мураббийни футболчилар ва мураббийлар штабига яқиндан таништирди ҳамда унга жамоани бошқариш ва янги муваффақиятларга йўналтириш йўлида катта омадлар тилади.
Танишинг: Роман Николаевич Санжар 1979 йил 28 май куни Украинанинг Донецк шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини 1994 йилда Донецк шаҳрининг "Шахтёр" клубида бошлаган. Кейинчалик маҳоратини ошириб, "Металлург" Донецк, "Кривбасс" Кривой Рог, "Заря" Луганск ҳамда "Олимпик" Донецк жамоаларида ярим ҳимоячи сифатида тўп тепиб, жамоатчилик эътиборига сазовор бўлган.
2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, "Олимпик" ва Львовнинг "Карпатй" жамоаларида мураббийлик фаолиятини бошлади.
Унинг футболчи сифатида эришган ютуқлари қаторида:
• 2001/2002 йилги мавсумда бронза медали соҳиби,
• Украина Иккинчи лигасининг 1997/1998 ва 2010/2011 йиллардаги ғолиби.
Мураббий сифатида эса:
• 2013/2014 йилги мавсумда Украина Биринчи лигаси ғолиби,
• 2014/2015 йилда Украина Кубоги ярим финали иштирокчиси,
• 2017 йилда Украина Премер-лигасининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии