Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди
17 июл 19:16
Новости


Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди
Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ёзги трансфер ойнасида селекция ишларини давом эттирмоқда.
"Шунқорлар" Суперлиганинг иккинчи даврасига жиддий тайёргарлик кўриш билан биргаликда таркибни кучайтириш бўйича ишлар ҳам олиб бормоқда. Жамоа ўтган мавсум Суперлиганинг энг яхши футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров билан шартнома имзолади. Клуб ёш иқтидор соҳибини "Сурхон"дан ижарага олди.
Абдуғафур Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Абдуғафур Ҳайдаров
Амплуаси: Ҳужумчи
Туғилган санаси: 16.02.2005
Тўп тепган жамоалари: "Олимпик Мобиуз", "Сурхон"
Похожие новости
21:01
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда 2

Комментарии