Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
29 июл 22:15
Новости


Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
"Навбаҳор" ўз сафига бразилиялик ҳимоячи Жулио Сезарни қўшиб олди.
Бу ҳақда "Навбаҳор" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бразилиялик ҳимоячи Жулио Сезар Басилио да Силва жамоамиз билан шартнома имзолади. У 1996 йилнинг 6 декабрида Бразилиянинг Можи дас Крузис шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида Бразилиянинг “Америка РН”, Испаниянинг "Вилафранка", Беларуснинг "Витебск", Индонезиянинг "Борнео" ва Украинанинг "Верес" жамоаларида ўйнаган.
Ўтган мавсумда эса Таиланднинг “Утай Хани” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Умид қиламизки, бразилиялик ҳимоячи ўзининг чиройли ўйинлари билан жамоамизнинг муваффақиятларига муносиб ҳиссасини қўшади", — дейилади клуб хабарида.
→ "Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади
Похожие новости

Комментарии
Месси or Роналду деманг фақат)