Расман: Месси диквалификация қилинди
19 янв 2021 19:15
Новости
Расман: Месси диквалификация қилинди
“Барселона” форварди Лионель Месси Испания Суперкубоги финали доирасида “Атлетик”га (2:3) қарши ўтган баҳсда тўғридан-тўғри қизил олганди.
У рақиб футболчиси Асьер Вильялибренинг бошига қўли билан зарба берганди.
Мусобақани ташкил этиш қўмитаси Мессини ушбу ҳаракати учун 2 ўйинга дисквалификация қилди. Аргентиналик Испания Кубоги 1/16 босқичи доирасида “Корнелья” қарши ўтадиган 21 январь кунги баҳсни, шунингдек, Ла Лига 19-туридан ўрин олган 24 январдаги “Эльче” билан учрашувни ўтказиб юборади.
Маълумот ўрнида, Лео клубдаги фаолиятида илк бор қизил карточка олди. Бу воқеа у майдонга тушган 753-ўйинда юз берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии