Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди
19 фев 16:05
Новости
Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди
"Динамо" жамоаси янги мавсум олдидан яна бир легионер билан ўз сафини кучайтирганини маълум қилди.
Янги мавсумда янги марраларни кўзлаётган "Динамо" Сальвадор Санчес билан келишувга эришди. Аргентиналик 30 ёшли ҳимоя чизиғи вакили марказий ва чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олади. Санчес жамоамиз сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Сальвадор Санчеснинг сўнгги клуби Чилининг "Депортес Икике" клуби бўлиб, у жамоа билан хайрлашгач, январ ойида эркин агентга айланганди.
"Ривер Плейт" клуби тарбияланувчиси саналмиш Санчес Аргентинанинг "Арсенал Саранди", "Сантамарина", "Олимпо", Грециянинг "Волос", "ПАС Ламия", Литванинг "Паневежис" ва Чили чемпионатининг "Кокимбо Юнидо" ҳамда "Депортес Икике" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии