Расман: "Барселона" президентлик учун 4 номзодни эълон қилди
12 янв 2021 09:43
Новости
Расман: "Барселона" президентлик учун 4 номзодни эълон қилди
"Барселона" расмий сайти сайловларда рўйхатдан ўтиш учун керакли миқдорда овоз тўплаган тўрт номзодни маълум қилди.
Улар Жоан Лапорта, Виктор Фонт, Тони Фрейш ва Эмили Руссо бўлишди. Лапорта 10257 имзо тўплаган ҳолда рақибларидан катта устунлик билан ўтиб кетди.
Қолган номзодларда мос равишда 4710, 2821 ва 2501 овоз, ҳатто уларнинг барчаси қўшилса ҳам Лапортаникидан ўтиб бўлмайди.
Қайд этиш керакки. Жоан Лапорта бунга қадар 2003-2010 йиллар давомида "кўк-анорранглилар" президенти бўлган.
Сайловда рўйхатдан ўтиш учун Хорди Фарре, Хавьер Вилахоана, Луис Фернандес Ала, Пере Риера ва Агусти Бенедитолар етарли имзо тўплай олишмади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии