Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда
31 окт 2025 18:36
Новости
Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда
"Барселона" футболчилари узоқ вақтдан бери биринчи марта "Камп Ноу"да машғулот ўтказади.
Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
2022 йилдан бери стадион таъмирланмоқда ва жамоа уй ўйинларини бошқа жойда ўтказиб келди.
Таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган бўлса-да, "Барселона" энди у ерда ўйнаш ҳуқуқига эга. Амалдаги лицензия 26 000 томошабинга рухсат беради, аммо клуб раҳбарияти бу лимит 45 000 гача оширилишини тахмин қилмоқда.
Жамоанинг 7 ноябрга белгиланган машғулотлари мухлислар учун очиқ бўлади. Чипталар клуб аъзолари учун 5 евро ва кенг жамоатчилик учун 10 евро туради. Барча тушумлар хайрия ишларига сарфланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии