RU

Последние новости

09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  1 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  1 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  7 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  50

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди Новости

Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди

Бугун ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришларидан хабарингиз бор.

12 сентябрь куни саудияликларнинг 5 нафар ўйинчисида Covid-19га топширган тест натижалари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал эса ўша футболчилар кимлар эканлиги ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"нинг қайси ўйинчиларида коронавирус аниқлангани маълумми?

"Ал Ҳилол" матбуот хизмати берган маълумот "Championat.asia" тарқатган хабар тўғри эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, риёдликлар яна бир ўйинчида тест натижаси ижобий чиққанини маълум қилишди. Ярим ҳимоячи Наваф Ал Обиднинг Covid-19га топширган тест натижаси ижобий бўлган. Демак, "Пахтакор"нинг бугунги рақибида расман 7 киши карантинга олинган ва тиббиёт ходимларининг доимий назоратида. Булар:

Менежер: Сауд Карири

Дарвозабон: Муҳаммад Вакид

Ҳимоячи: Муҳаммад Ал Бурайк

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид

Ҳужумчи: Салоҳ Шеҳри.

Юқоридаги футболчилардан ўнг қанот ҳимоячиси Муҳаммад Ал Бурайк ва марказий ярим ҳимоячи (Ал Шалҳубдан кейинги сардор) Салмон Ал Фараж асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" беллашуви бугун маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика