Рамос - Модричнинг четлатилиши ҳақида: "Агар шундай қарорлар футболни ҳимоя қилса, буни қўллаб-қувватлайман"
18 авг 2019 13:28
Новости
Рамос - Модричнинг четлатилиши ҳақида: "Агар шундай қарорлар футболни ҳимоя қилса, буни қўллаб-қувватлайман"
"Реал" сардори Серхио Рамос ЛаЛиганинг 1-тури доирасида "Сельта"га қарши ўйинда Лука Модричнинг четлатилиши ҳақида гапирди.
Ушбу карточка бош ҳакамнинг VAR тизимидаги ҳакамлар билан маслаҳатлашган ҳолда кўрсатилди.
"Футболни ҳар томонлама ҳимоя қилишяпти. Бугунги қарор биз учун қарши эди ва биз ўйин давомида бир киши кам бўлиб ўйнадик.
Модрич атайлаб фол ишлатди дея олмайман, шунчаки вазиятга кеч баҳо берди. Ҳакам ҳам бу борада бироз шубхаланди. Шу боисдан у ўз ёрдамчилари билан суҳбатлашиб, қарор чиқарди.
Шундай паллаларда VAR ёрдам бериши керак. Агарда шу қарорлар футболни ҳимоя қилса, буни қўллаб-қувватлайман", - деди Рамос.
Похожие новости
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии