Ракитич қайси клубга ўтишни хоҳлаётганини шаъма қилди
04 дек 2019 11:30
Новости
Хорватиялик футболчи интервьюда Севильяга қайтишни орзу қилишини айтди.
"Ҳеч қачон келажакда нима содир бўлишини билмайсан. Менинг ғоям "Барселона"да ўйнашни давом эттириш. Аммо тан оламанки, "Рамон Санчес Писхуан"га қайтишдан хурсанд бўлар эдим.
Мен ҳар доим "Севилья" либосини кийишим ёқимли бўлади деб айтганман. Умид қиламанки, мен буни қила оламан", - дейди Иван Ракитич.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич "Барселона"да ўйин амалиёти камлигидан норози. Унга "Атлетико", "Ювентус" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Комментарии