RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  7 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар" Новости

Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рафинья нуфузли индивидуал соврин – "Олтин тўп" ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ростини айтсам, мен "Олтин тўп"ни мақсад қилганим йўқ. Албатта, бир кун келиб қўлга киритсам, бу клуб ва терма жамоага бўлган фидойилигимнинг самараси бўлади. Лекин менинг асл мақсадим – жамоа билан ғалабаларга эришиш. Шахсий мукофотлар кейинроқ келиши мумкин, агар улар бўлмаса ҳам, ўзимни бахтли деб биламан. Баъзан менга "Олтин тўп" билан боғлиқ ҳазиллар ва мемлар юборишади, аммо бу менинг асосий мотивациям эмас. Мен турнирларда ғалаба қозониш ва жамоага фойда келтиришни хоҳлайман", – деди Рафинья.

Футболчи "Барселона"га 2022 йилда келиб қўшилган. У 2024/25 йилги мавсум 54 ўйинда қатнашиб, 34 та гол урди ва 25 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ "Goal" "Олтин тўп"га даъвогарлар рўйхатини маълум қилган эди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика