Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"
04 июл 15:17
Новости


Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"
Испаниялик теннис афсонаси Рафаэль Надаль португалиялик футболчи Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
"Жуда қайғули ва оғриқли хабар. Унинг рафиқаси, фарзандлари, оиласи ва дўстларига самимий ҳамдардлик билдираман ва қўллаб-қувватлайман. Диогe Жота ва Андре Силванинг руҳлари тинч бўлсин", – деб ёзди Надаль Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Фожиа 3 июль куни Испанияда юз берди. "Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Диогу Жота укаси, "Пенафиел" ярим ҳимоячиси Андре Силва билан бирга автоҳалокатда вафот этди.
Мудҳиш воқеа футбол ва спорт оламини ларзага солиб, бутун дунё спорт юлдузлари ва мухлисларининг ҳамдардлигига сабаб бўлди.
Похожие новости

Комментарии
Энди ҳар бирини ёзиб чиқиш шарт эмас.