RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Қуръа ҳали ташланмагани сабаб режа туза олмаяпмиз, Жалолиддиновнинг ҳали кўп фойдаси тегади" — Тимур Кападзе кечаги учрашувдан яна нималар деди? Новости

"Қуръа ҳали ташланмагани сабаб режа туза олмаяпмиз, Жалолиддиновнинг ҳали кўп фойдаси тегади" — Тимур Кападзе кечаги учрашувдан яна нималар деди?

Туркияда йиғин ўтказаётган "Олимпик" жамоаси кеча иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Босния ва Герцоговинанинг "Велес Мостар" клубига қарши кечган ўйинда Тимур Кападзе шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 

Назорат учрашуви. "Олимпик" Босния ва Герцеговина клубини мағлуб этди


Йиғин режа бўйича кетмоқда. Бундай паллада футболчиларга кўпроқ юклама беряпмиз. Таркибдаги барча футболчиларга имконият беряпман. Юкламада ўйнаш керак, деб ўйлайман. Кейинчалик осонроқ бўлади. Хурсанд қиладиган жиҳат жароҳатлар йўқ. Олдинда яна тайёргарлик учун вақт бор",- дейди Тимур Кападзе. 

- Жасур Жалолиддиновда ҳамон қизиққонлик сақланиб қолингандек кўриняпти. Расмий ўйинларда меъёридан ортиб кетиши панд бериб қўймайдими?

- Жасур ёш бола эмас, ақли бор. Қизиққонлик, тортишиш нормасидан ўтиб кетмаса бўлди. У тарафлама кўрсатма берамиз. У йиғинларда яхши ҳаракат қиляпти. Ҳар бир машғулот, ўйинда ўзини кўрсатяпти. Жисмоний тарафлама яна қўшди. Ўйлайманки, ҳали кўп фойдаси тегади. 

- Чемпионат бошланишига 1 ой вақт қолди. Ҳали қуръа ташлангани йўқ. Бу тайёргарлик жараёнига таъсир қилмаяптими?

- Албатта, ноқулайлик туғдиради. Биринчидан рақибларимизни билмаяпмиз. Бу ҳам рол ўйнайди. 17 февраль куни қайтамиз, қуръа натижасига қараб кейинроқ ўйнайдиган рақибимиз билан Тошкентда яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Режа туза олмаяпмиз. Қуръани кутяпмиз. 

- Таркибда янги номлар ҳақида...

- Мазкур йиғин янги футболчиларга ўзини кўрсатиши учун имконият. Ўзларини муносиб кўрсатишса, меҳнат қилишса жамоада олиб қолиниши мумкин. Рақобат бор. Таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган. 


Абдулазиз Искандаров (Анталия, Туркия)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика