RU

Последние новости

14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  3 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  3 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  11 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50

"Қўқон-1912" лагеридан дараклар. Рустам Абдуҳамидов келди, Норбеков сафга қайтди Новости

"Қўқон-1912" лагеридан дараклар. Рустам Абдуҳамидов келди, Норбеков сафга қайтди

Янги мавсумга тайёргарликни Қўқон шаҳрида олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоасининг футболчилари , кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари куннинг биринчи ярмида тренажёр залида, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотларни эса стадионда олиб боришмоқда. Жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Норбеков АГМКга қарши ўйинда олган жароҳатидан  буткул халос бўлган. "Шунқорлар" таркибида бир нечта маҳаллий ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсумни "Нефтчи" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи  Рустамжон Абдухамидов ҳам қўшилди. Жамоада селекция ишлари бир муддат ҳам тўхтагани йўқ. Шу кунларда таркибга яна янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев , ўтган мавсумнинг сўнгги баҳсларини кичик жароҳатлар  билан ўтказган эди. Қувондиқ ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида даволаш муолажаларини олиб, саломатлигини тиклаш билан банд. Рўзиев "шунқорлар"нинг Тошкентдаги машғулотларида жамоа сафига қўшилади. 

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика