RU

Последние новости

18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  35 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  1 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбари футболчилар билан учрашди Новости

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбари футболчилар билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида машғулотларга киришди.

Бугунги машғулотлардан олдин жамоа аъзолари ҳамда клуб президенти Бахтиёржон Толипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоа мураббийлар штаби ҳамда асосий таркибнинг барча футболчилари иштирок этишди. Мажлисда “Қўқон-1912” футбол клубининг раҳбари Бахтиёржон Толипов сўзга чиқиб жумладан шундай деди:

- Ҳурматли мураббийлар, футболчилар. Сизлар билан бугунги учрашувимиздан мақсад сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан норози эканлигимиз. “Сўғдиёна” жамоасидан ўз майдонимиздаги мағлубият жамоамиз мухлисларини ҳам кескин норозиликларига сабаб бўлди. Мавсум бошида сизлар билан мақсад қилган натижаларимизга эриша олмаяпмиз. Тўғри чемпионатнинг биринчи даврасида кўплаб ўйинларни сафарда ўтказганимиз ҳам натижаларимизга таъсир кўрсатди. Энди ўз майдонимизда ўйнаяпмизку. Биз ўз мухлисларимизнинг олдида ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Мен сизларга ишонаман. Бу вазиятдан жамоани олиб чиқишга қодир бўлган футболчилар жамоамизда йиғилишган. 

Олдимизда “Динамо” билан Самарқандда бўладиган ўйин кутиб турибди. Ундан сўнг лига кубоги ўйини билан қўшиб ҳисоблаганда еттита учрашувни Қўқонда ўтказамиз. Мана шу ўйинларда ижобий натижаларни қайд этиб, мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишимиз шарт.Олдимизга қўйилган вазифани бажарадиган, майдонда барчасини ҳал қиладиган сизлар. Биз томондан нима керак бўлса барча шароитларни яратишга тайёрмиз. Ойлик маошларингизни ваъда қилганимиз бўйича бериб келяпмиз. Кимда яратилган шариотлар ёки маош борасида муаммо бўлса бемалол айтинглар , қўлимиздан келганча ҳал қиламиз – деди жумладан Бахтиёр Толипов.


Йиғилишда жамоа сардори Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляков ҳам сўз олди.

- Мен ҳамма болаларни номидан гапиряпман. Ҳамма ўзига ишонмоқда. Биз худо ҳоҳласа бу вазиятдан яхшилик билан чиқиб кетамиз - деди Мурод Холмуҳаммедов.

- Тўғри жамоамиз қийин вазиятда қолди. Лекин барчамиз тушуниб турибмиз, биз бу вазиятдан чиқиб кетмасак бўлмайди.Биз бу ишни уддалаймиз. Раҳбарият томонидан мавсум бошида берилган ваъдалар барчаси бажариб келинмоқда. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, биз ҳаракат қиламиз ва вазиятни ўнглаймиз – деди Александр Мерзляков.

Йиғилиш сўнггида жамоа раҳбарияти ҳамда футболчилар бир ёқадан бош чиқариб ишлашга , жамоа мухлисларини ғалабалар билан хурсанд қилиш учун астойдил меҳнат қилишга келишиб олишди.


Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика