"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
05 янв 14:33
Новости
"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
"Қўқон-1912" жамоаси таркибни кучайтириш билан бир қаторда ўтган мавсумдаги асосий таркиб футболчилари билан ҳам янги шартномалар имзолашда давом этмоқда. Ўтган мавсум ҳимоямиз "қўрғони"да асосий ўйинчилар бўлган Шаҳзод Акрамов (суратда) ва Алишер Салимов билан янги икки йиллик шартнома имзоланди.
Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида таркибимизга келиб қўшилган Шоҳруҳ Гадоев янги мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида ўтказади.
Шаҳзод Акрамов ўтган мавсум 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.
Алишер Салимовнинг ҳисобида 32 та учрашув бор ва у битта ассист қайд этган.
Шоҳруҳ Гадоев эса жамоамиз сафида ўтган мавсум 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассистга эришган", – дейилади қўқонликлар хабарида.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии