"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти
28 фев 09:40
Новости
"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти
Акмал Рустамов устозлик қилаётган "Қизилқум" кеча "Пахтакор" меҳмони бўлди.
Қизиқарли кечган тўқнашувда навоийликлар "шерлар"га 0:2 ҳисобида енгилди. "Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни енгишнинг уддасидан чиқа олаётгани йўқ. Жамоа илк ва ҳозиргача ягона ғалабасини 2001 йилги мавсумнинг 20-турида Тошкентда қўлга киритган.
Ўша мавсумда Сергей Шевченко бошчилигидаги жамоа бу ишни бажара олган. Ундан бир йил олдин ҳам Шевченко пойтахтдан бир очко билан қайтган. Мутахассис кетма-кет икки йил "шерлар"дан сафарда очко олган клуб тарихидаги илк мураббий ҳисобланади.
2001 йил. 20-тур
"Пахтакор" — "Қизилқум" 1:2
31.07.2001. 7 000 томошабин.
Голлар: Неъматулло Қутибоев — Спартак Муртазоев, Арслон Толипов.
Акмал Рустамов шогирдлари 2-турни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии