RU

Последние новости

16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда Новости

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 20 ёшга тўлди.

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 20 ёшни қарши олди. Кейинчалик "Қурувчи" номи билан нафақат мамлакатимизда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоа 2008 йил "Бунёдкор"га айлангач, дунё нашрларида ҳам тилга олина бошланди, амалга ошириётган ишлари эътироф этилди, "қалдирғочлар" янада баландроқ уча бошлади. Бу орада клубда ўша машҳур Зико, Луис Филипе Сколари каби мураббийлар ишлади. Ривалдо сингари жаҳон тан олган, Хосе Луис Вильянуэва каби моҳир тўпурар легионерлар "Бунёдкор" либосини кийишди. Испаниянинг гранд жамоаси "Барселона" билан ўзаро ҳамкорлик йўл қўйилди. Қисқа вақт ичида миллий терма жамоамизнинг ўзаги бўлган футболчилар "Бунёдкор" аъзоси сифатида майдонга туша бошлади. Амалга оширилган ислоҳатлар ўлароқ, клуб қошида футбол академияси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди ва у ОФК томонидан 2 та юлдуз мақомига лойиқ кўрилди. Қисқаси, "қалдирғочлар"нинг муваффақияти учун кўпчилик енг шимариб, ҳамжиҳатлик билан хизмат қилди. Лекин бу муваффақиятларнинг асоси айнан кимларга боғлиқ эканлигини барча билади, бугунги кунда ҳам уларни эътироф этади, яхши хотиралар билан тилга олади. 

2007 йилда "Бунёдкор"нинг катта футболга кириб келиши узоқ вақт давом этиб келган "Пахтакор"нинг чемпионатдаги гегемонлигига барҳам берди. Таркиб борасида катта фарқ кўзга ташлансада, Тошкент дербилари шиддати, ҳарорати билан ёдда қолди. ОЧЛда икки бор ярим финалга қадар етиб борди, нафақат Осиё балки дунёни ўзига қаратди дея оламиз. 2012 йилдан буён то ҳозиргача ҳеч қайси клубимиз қитъа турнирида ярим финалда иштирок этгани йўқ. 

Клубнинг асосий ютуқлари

Ўзбекистон чемпион: 2008,2009,2010,2011,2013

Ўзбекистон чемпионат кумуш медали: 2007,2012,2016

Ўзбекистон чемпионати бронза медали: 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2008,2010.2012,2013

Ўзбекистон Суперкубоги эгаси: 2014

ОЧЛ ярим финалчиси: 2008, 2012



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика