RU

Последние новости

23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  1 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  41 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4

Қирғизистон билан баҳсга икки кун қолди. Ўзаро ўйинларда мутлақ устунлик Ўзбекистонда Новости

Қирғизистон билан баҳсга икки кун қолди. Ўзаро ўйинларда мутлақ устунлик Ўзбекистонда

9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бу икки жамоа шу кунга қадар ўзаро олтита ўйин ўтказишган.

Дастлабки икки баҳс Марказий Осиё кубоги доирасда бўлиб ўтган. 1992 йил 23 август санасида Тошкентда бўлиб ўтган илк тўқнашувда Шуҳрат Мақсудов, Азамат Абдураимов (2та) томонидан урилган голлар терма жамоамизга йирик ғалабани келтирган эди - 3:0.

Ўзбекистон - Қирғизистон - 3:0
23.08.1992. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1000 томошабин.
"Марказий Осиё кубоги".
Голлар:
Шуҳрат Мақсудов 59, Азамат Абдураимов 62 пенальтидан, 64 пенальтидан.

Ўша йил октябрь ойи бошида Бишкекда ўтган баҳсда мухлислар жами 8та гол гувоҳига айланишган. Ўзбекистондан Рустам Забиров, Рустам Абдуллаев, Азамат Абдураимов (2та), Шуҳрат Мақсудов ва Улуғбек Рўзимов мезбонлар дарвозасига голлар уришган. Учрашув 6:2 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунига етган.



Қирғизистон - Ўзбекистон - 2:6
03.10.1992. Бишкек. "Спартак" стадиони. 2000 томошабин.
"Марказий Осиё кубоги".
Голлар
: Асилбек Мўминов 40 пенальтидан, Олег Казмирчук 74 - Рустам Забиров 9, Рустам Абдуллаев 18, Азамат Абдураимов 25, 45 пенальтидан, Шуҳрат Мақсудов 78, Улуғбек Рўзимов 88.

1994 йил Мустақиллик кубогида бу жамоалар яна бир бор ўзаро ҳисоб-китоб қилишган. Икки йил олдин бўлгани каби бу сафар ҳам Ўзбекистон Тошкентда 3:0 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар голларга Шуҳрат Мақсудов, Рустам Дўрмонов ва Абдуқаҳҳор Маъруфалиев муаллифлик қилишган.

Ўзбекистон - Қирғизистон - 3:0
19.04.1994. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 30000 томошабин.
"Мустақиллик кубоги".
Голлар
: Шуҳрат Мақсудов 5, Рустам Дўрмонов 22, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев 25.

2007 йил Қозоғистонда ташкил этилган "Алма ТВ" ўртоқлик мусобақаси доирасида ўтган баҳсда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Анвар Солиев, Улуғбек Бақоев (3та), Яннис Мандзукас ва Владимир Шишелов Қирғизистон дарвозасини ишғол қилишган эди.



Ўзбекистон - Қирғизистон - 6:0
09.03.2007. Шимкент. "Хаджимукан Мунайтпасов" номидаги стадиони. 150 томошабин.
"Алма ТВ" стадиони.
Голлар:
Анвар Солиев 2, Улуғбек Бақоев 5 пенальти, 42, 89, Яннис Мандзукас 63, Владимир Шишелов 81.

Сўнгги икки ўзаро учрашувимиз ЖЧ-2014 саралаши доирасида бўлиб ўтган. 2011 йил Тошкентдаги баҳсда Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Сервер Жепаров ва Улуғбек Бақоев Қирғизистон терма жамоаси дарвозасига тўп киритишганди - 4:0.

Ўзбекистон - Қирғизистон - 4:0
23.07.2011. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20257 томошабин.
ЖЧ-2014 саралаши. Иккинчи босқч. Биринчи учрашув.
Голлар:
Александр Гейнрих 28, Марат Бикмаев 48, Сервер Жепаров 55, Улуғбек Бақоев 90+2.

Бишкекда ҳам Ўзбекистон йирик ғалабани қўлга киритган. Бу сафар Виктор Карпенко ва Баҳодир Насимов (2та) ўзини кўрсатганди - 3:0.

Қирғизистон - Ўзбекистон - 0:3
28.07.2011. Бишкек. "Спартак" стадиони. 14700 томошабин.
ЖЧ-2014 саралаши. Иккинчи босқч. Жавоб учрашуви.
Голлар:
Виктор Карпенко 47, Баҳодир Насимов 65, 90.


Статистикага эътибор қилсак, Ўзбекистон Қирғизистон билан барча олтита ўйинда ҳам ғалабага эришган, эътиборлиси ҳар сафар йирик ғалаба қўлга киритилган. Вакилларимиз 25та гол уришган ва 2та гол ўтказиб юборишган холос.



Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика