RU

Последние новости

09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  4 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  18 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  5 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  5 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9

Қибрайга катта футбол қайтмоқда! Новости

Қибрайга катта футбол қайтмоқда!

Теги :  Қибрай
Қибрай ўзбек футболида ўз ўрнига эга. Ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлган, Қозоннинг «Рубин» клубида тўп сурган Даврон Мирзаевни мухлислар яхши эсласа керак.

Даврон Қибрай футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин айрим сабабларга кўра, футболимизга бир қатор футболчи-ю, футзалчиларни етиштириб берган туманда маълум вақт катта футбол тўхтаб қолган эди. Хусусан, 90-йилларда 1-лигада «Роҳат» жамоаси Қибрай шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг туман жамоаларини профессионал лигаларга кўрмай қўйгандик. Узоқ йиллик танаффусдан кейин Қибрайга катта футбол қайтиш арафасида. Қибрай туман ҳокими Мирқосимов Мираъзам Миразадович Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан туманда футболни ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилди. Шу муносабат билан етти йилдан бери Тошкент вилояти чемпионатида мунтазам иштирок этиб келаётган «Ҳумо» футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда. Шахсан туман ҳокими Мирқосимов Мираъзам Миразадовичнинг қатъий назорати остида туманга катта футбол қайтиш арафасида. Яъни, «Ҳумо»нинг асосий мақсади Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тасарруфидаги мусобақага йўлланма олиш.

Туман ҳокимининг эътиборига мос равишда Равшан Саҳобуддинов мураббийлигидаги «Ҳумо» 3-тур ўйинлари ўтказилган Тошкент вилоятини чемпионатини муваффақиятли давом эттирмоқда. Жумладан, 3та ўйиннинг иккитасида ғалаба нашидасини сурган «Ҳумо» яна бир баҳсда дуранг қайд этган ҳолда 7 очко билан ўз минтақасида турнир жадвалида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Жамоанинг натижасидан ташқари қилинаётган меҳнатлар самараси бошқа йўналишларда ҳам бўй кўрсатмоқда. Хусусан, «Ҳумо»нинг икки нафар аъзоси – Беҳруз Шукуруллаев ҳамда Диёрбек Тўлабоев 2006 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров эътиборига тушди. Футболчилар ўсмирлар термасига номзод бўлди. Айтиш керакки, тумандаги БЎСМда «Ҳумо»нинг келажаги бўлган ёш иқтидор эгалари тарбияланмоқда. Жамоанинг ёш тарбияланувчилари ҳам худди акалари сингари вилоят биринчиликларини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Умид қиламизки, «Ҳумо» ўз олдига қўйилган вазифа бажариб, Қибрайга яна катта футбол ҳавосини олиб киради. Жамоанинг келажаги бўлган болалардан эса, ўзбек футболининг юлдузлари етишиб чиқади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика