Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади
18 июн 16:32
Новости
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади
Бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага учиб борди. У ерда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити бўлиб ўтди.
Саммит мезбони Қасим-Жомарт Тоқаев миллий жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққани билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни қутлади.
"Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевга сўз беришдан аввал, Ўзбекистон Республикаси президентини спорт соҳасидаги тарихий ютуқ - Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиши билан чин юракдан табрикламоқчиман" - деди Қозоғистон президенти.
Саммитга йиғилган барча Ўзбекистон Республикаси президентини қарсаклар билан қутлашди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии