RU

Последние новости

13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   1 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  8 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  4 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  6 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  14 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  15 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  5 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  12 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  4

Қашқадарё вилояти чемпионати. “Новқат-CITY” “Қарлиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди Новости

Қашқадарё вилояти чемпионати. “Новқат-CITY” “Қарлиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Теги :  Қашқадарё
Қашқадарё вилояти чемпионатида 6- тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турда пешқадам ”Қарлиқ” жамоаси сафарда биринчи марта очко йўқотди.Дастлабки 5-турда мағлубият нималигини билмай келаётган муборакликлар жума куни 6-тур доирасидаги баҳсда  “Новқат- CITY”меҳмони бўлиб, кичик 1:0 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди. Касбиликлар киритилган ғалабадан сўнг 13 очко билан турнир карвонбошига айланиб олишди.

Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар сардори Миржалол Хасанов ўз фикрларини билдирди:

-Бугун баҳс кўргангиздек, қизиқарли кечди. Рақибларимиз бор кучлари билан хавфли ҳужумлар ташкил этиш борасида бизга нисбатан  анча фаол ҳаракат қилишди. Аммо бутун ўйин давомида дарвозабонимизнинг бехато ҳаракатлари эвазига дарвозамиз дахлсизлиги сақлаб қолинди. Мазкур баҳсда бизни қуллаб-қувватлаган мухлисларимизга ва маҳалладаги барча ҳомийларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Кейинги тур баҳсларида ҳам зафарли юришларимиз давом эттирамиз- деди Миржалол Хасанов.

Муборакнинг яна бир жамоаси “Машъал-ФМ”жамоаси ўз майдонида “Турон” жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳсда “Машъал”футбол мактаби тарбияланувчилари рақибларини йирик 6:1 ҳисобида таслим этишди.
Муборакликлар 12 очко жамғарган ҳолда, турнирнинг 3-поғонасига кўтарилиб олишди.

“Зафар”-“Кўкдала” жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. 0:0

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ЧЕМПИОНАТИ.
6-тур. 17 июнь (Шанба)

 Новқат-CITY-Қарлиқ -1:0
Машъал-ФМ-Турон-6:1
Зафар-Кўкдала-0:0
Нишон-Қарши- 2:1

НАВБАТДАГИ УЧРАШУВЛАР
7-тур. 21 июнь (Чоршанба)
Навбаҳор-Машъал-ФМ
Кўкдала-Семурғ
Олимпия-Ҳисор
Турон-Шўртан-ФМ
22 июнь (Пайшанба)
Қарлиқ-Зафар
Нефтчи-Қарши
Насаф-ФМ-Нишон
Чироқчи-Новқат- CITY


Фахриддин Чориев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика