RU

Последние новости

10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  37 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир? Новости

Қарздорлик масаласи. Кимларнинг аҳволи оғир?

Модерн футболда айланаётган пуллар унда урилаётган голларга нисбатан анча кўп ёки катта.

Бу яхши. Лекин, пул бор жойда нима бўлади? Кўнгилхушлик, маишат... Э, узр. Пул бор жойда қарздорлик бўлади. Ва ана шу қарзлардан кўпчилик бедарак. Бугун турли манбалардан етиб келган маълумотлар асосида кичик рўйхат шакллантириб, сизга ҳам дарак беришга қарор қилдик.

"Андижон" матбуот хизмати адашибди...

3 январь куни "бургутлар"нинг расмий канали жамоа янги йилга қарздорликсиз чиққани тўғрисида ёзганди. Аммо биздаги маълумотларга кўра, "Андижон" клуби ўтган мавсум учун иш ҳақларини тўлиқ тўлашга улгурмаган. Ўз ҳаққини ундиролмаганлар орасида клуб матбуот хизмати "ўта омадсиз трансфер" дея таърифлаган Муҳаммад Исаев, "ҳали футболда катта ишларга қодир бўлмаган" Жасур Жалолиддинов ҳам борлиги айтилмоқда. 

Қўшимча: 23 декабрь куни "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган экан

"Сурхон"га трансфер тақиқи қўйиладими?

"Сурхон" клубининг ўтган йил жамоа таркибида ҳаракатланган барча футболчилар олдида қарзлари борлиги ҳақида айтгандик. Эшитишимизга қараганда, уларнинг айримлари ҳақларининг ундириб берилишини сўраб, ЎФАнинг тегишли қўмитасига арз қилишга ҳам улгурган.

Қўшимча: 4 октябрь куни хабари берилган Владимир Бубанья билан боғлиқ муаммо ҳам айни пайтда очиқ турибди. Агар аввалги ва бўлажак раҳбарияти тезроқ келишиб, жамоа манфаати учун ҳаракат қилишни бошламаса, клубга ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилади. Бу эса клубнинг Про лигага "шўнғишини" кафолатлайди.

"Нурафшон", йўғ-е, "Бухоро" ҳақида...

Ўтган мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг бир неча нафари Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага мурожаат қилиб, клубдан молиявий қарздорлик ундириб беришни сўраган. Бу масала тез орада ҳал бўлади.

Қўшимча: 23 ноябрь куни "Бухоро"га ФИФАдан хат келгани ҳақида маълумот бергандик. Унда Туркманистонлик Рахат Жапаровга тўлаб берилиши керак бўлган сумма кўрсатилган. 

Дарвоқе, "Бухоро"нинг янги раҳбарияти жамоанинг халқаро алоқалар бўйича ходимини ишдан бўшатиб юборгани ҳақида эшитдик. Демак, бу каби ишлар ҳали узоқ давом этса керак.

"Бунёдкор"нинг қизлардан қарзи бор

Гап 2020 йилги мавсум учун ваъда қилинган мукофот пуллари ҳақида кетмоқда. Ўша йилда "Олтин дубль" қайд этган "Бунёдкор-W" футболчилари ҳамон рағбатлантирилмаган.

Эшитдик-да! "Бунёдкор" қизларига ваъда қилинган пуллар берилмаяпти

P.s. Ўзбек клубларининг деярли барчаси кимдандир қарздор. Биз эса устидан расмий шикоят тушган клублар ҳақидагина гапирдик. 

Ақраб Алиев

Суперлигадаги энг кучли дарвозабон ким? 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика