ПСЖга "Реал" етакчиси керак
19 мар 2019 20:55
Новости
ПСЖга "Реал" етакчиси керак
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ёзги трансферлар ойнаси вақтида Францияга кўчиб ўтиши мумкин.
"OkDiario" хабарига кўра, 29 ёшли футболчининг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Парижликлар футболчи учун "Реал"га 80 миллион евро тўлашга тайёрлар. Ундан ташқари ПСЖда германияликнинг маоши икки баравар кўпаяди.
"Реал" билан шартномаси 2022 йилда якунланадиган хавбек бу мавсумда 35 ўйинда қатнашди ва 1 гол уриб, 4 голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии