RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

ПСЖ карахт ҳолатда: 90+6-дақиқада ғалаба бой берилди, Вераттига қизил карточка... Новости

ПСЖ карахт ҳолатда: 90+6-дақиқада ғалаба бой берилди, Вераттига қизил карточка...

ПСЖ яна очко йўқотди.

Бу сафар Кристофа Гальтье шогирдлари "Реймс"га қарши беллашувда қоқилишди – 1:1.

Ғалаба 96-дақиқада бой берилди, лекин бу ўйинда омад ПСЖдан юз ўгирди дейишга тил бормайди. Натижада майдондаги ҳолат учун адолатли бўлгандек. 

Дахшатли биринчи бўлим, четлатиш, Доннарумманинг ўйинни чўзиши – ПСЖ ўта оғир ўйин ўтказди

Биринчи бўлим – шунчаки дахшат. ПСЖ ўз дарвозасига яқин зонада ҳимояланарди, "Реймс" эса "почкалаб" вазият яратарди. Меҳмонлар форварди Фоларин Балогун Доннаруммани тинч қўймасди – турли нуқталарда зарба берар ва вингер Дзюн Инога ёрдам берарди, лекин танаффусгача бу икковлон Жанлуижжи дарвозасига йўл топа олишмади.

ПСЖнинг танаффусгача амалга оширган зарбалари сони ўйиндаги муаммоларни яққол ифодаловчи омил бўлиб хизмат қила олади – бутун бўлим давомида бор йўғи биргина уриниш. Бунақаси парижликлар билан 2018 йил апрелидан буён биринчи марта юз берди. "Реймс" эса 9 та зарба бера олди.

Иккинчи бўлим бошида ПСЖ уйҳонгандек бўлди. Танаффусдан кейин Марко Вератти ўйинга қўшилди, 51-дақиқада эса ПСЖ ҳисобни очди: Мессининг зарбасидан кейин тўп аввалига Хакимига бориб тушди, кейин эса Неймарга йўл олди. Бразилиялик футбролчи бу вазиятда маҳоратини намойиш қилди ва дарвозабонга ҳеч қандай имкон қолдирмади.



Бироқ 59-дақиқада ҳаммаси яна мураккаблашди: Вератти икки оёғи билан рақибга қараб "учиб борди" ва майдонга тушганига 15 дақиқа бўлган бир паллада қизил олиб, ўйинни якунлашга мажбур бўлди. ПСЖ камчиликда қолиб кетди. Верратти чемпионатда анчадан буён четлатилмаганди, Марко 2017/18-йилги мавсумда охирги қизил карточкасини расмийлаштирганди.

"Реймс" сабр қилиб, кучини тўлпади ва 80-дақиқадан кейин яна босим қилишга ўтди. Вазият шу қадар эдики, қўшиб берилган дақиқаларда Доннарумма вақтни чўзгани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

Бунинг оқибатида 5 дақиқа қўшган ҳакам "Реймс"га охирги ҳужумни якунлаб олиш имконини берди ва 96-дақиқада Балогун марказий ҳимоячилар Маркиньос ҳамда Рамоснинг ортидаги бўш зонага қочиб кета олиб, бирга-бир вазиятидан унумли фойдаланди.

Балогун чемпионат доирасида 11-голини уришга муваффақ бўлди. У "Арсенал"нинг Францияга бир йилга ижарага кетган яна бир ҳужумчиси ҳисобланади. Балки янги мавсумда "канонирлар" уни АПЛга қайтарар, нима деб ўйлайсиз? 

Якун – жуда кўп саволлар қолдирган 1:1.


Франция чемпионати жадвали

Лига 1да интрига ҳали тирик. Нима деб ўйлайсиз, ПСЖга кимдир чинакамишга қаршилик қила оладими ёки парижликлар шунчаки ЕЧЛга тайёрланяптими? 


Фото: REUTERS/Christian Hartmann. sports.ru сайтидан таржима 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика