RU

Последние новости

23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  2 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди Новости

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

20 ва 21 август кунларида Про лига 2024-йилги мавсумнинг 17-тури доирасида "Бухоро" - "Хоразм" ва "Арал" - "Қўқон-1912" ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва ундаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. Про лига, "Бухоро" - "Хоразм" баҳси: қизил карточка.

"Бухоро" - "Хоразм" учрашувининг 37-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли аъзоси рақибининг тана қисмига мушти билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда футболчига дарҳол қизил карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи мезбонлар вакилига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган ва бундай ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

2-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 17-дақиқасида мезбонларнинг 20-рақамли футболчисининг қўлига тўп тегди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга табиий тарзда текканини таъкидлади ва баҳсни давом эттирди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси тўпни қўли билан ўйнаган ва тўп йўналишининг ўзгаришига сабабчи бўлган. Ушбу жараёнда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

3-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 60-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев жарима зарбаси белгилади, аммо футболчига сариқ карточка кўрсатмади. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўқонликлар вакили истиқболли ҳужумни тўхтатиб қолган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

4-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 62-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо унга ҳимоячилар қаршилик кўрсатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилди ва баҳсни давом эттирди.  

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда пеналти белгилаш учун далил мавжуд эмас. Кадрлар орқали жараён очиб берилмаган. Шу сабабдан, комиссия мазкур ҳолатда ҳакамларни қўллаб-қувватлайди ва қарорни тўғри, деб топди.

5-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: сариқ карточка.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 90+2-дақиқасида икки жамоа вакиллари ўртасида тўп учун кураш кечди ва якунда қўпол ҳаракати учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаев иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар вакили рақибига нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузган. Меҳмонлар аъзоси эса спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика