RU

Последние новости

12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Йўқотишларга қарамай эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  3 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  11 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  2 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  2 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  2 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  5 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  6 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  3 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   5 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  2

ПРО-лига-2018. Барча клублар номи эълон қилинди, Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳам бор Новости

ПРО-лига-2018. Барча клублар номи эълон қилинди, Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳам бор

Теги :  ПРО-лига
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақаси янги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши, Суперлигада жами 12та, Про-лигада эса 16та жамоа иштирок этиши маълум қилинганди.

Суперлигада барча масалалар ҳал этилиб бўлинди, яна тўрт кундан сўнг янги мавсум старт олади. Бугун эса Про-лигада иштирок этувчи жамоалар номи ҳам аниқланди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  Суперлига клублари олдига лицензиялаш бўйича маълум талаблар қўйилган бўлса Про-лига жамоалари ҳам маълум талабларга жавоб бериши белгиланган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мазкур талабларни бажарилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан Ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бугунги кунгача футбол клублари ҳамда унинг инфратузилмаси ўрнатилган тартибда уч мартадан ўрганилди ва текширувдан ўтди. Текширув жараёнида асосий эътибор футбол клубларининг стадионлари ҳолати, у ерда яратилган шарт-шароитлар, клуб инфратузилмаси, футбол базаларидаги умумий ҳолатга қаратилди.

Суперлигадан фарқли равишда, Про-лигада ўйнаш истагида бўлган, бироқ авваллари биринчи лигада фаолият юритмаган жамоалар ҳам бўлди. Бухоронинг “Лабса”, Тошкент вилоятининг “Аҳмад Яссавий” жамоалари бунга мисол бўла олади. Аммо бу жамоаларда шароитлар талаб даражасида эмаслиги, стадион, база масалалари ҳал этилмаганлиги сабабли Про-лигага рухсат берилмади. Шунингдек, Навоий вилоятида Про-Лигада иштирок этишга муносиб жамоа мавжуд эмаслиги вилоят раҳбарияти томонидан маълум қилинди ва Про-Лигада иштирок этувчи жамоа келгуси мавсумда Лигада иштирок этишини таъминлаш борасида ташкилий ишлар амалга оширилишини маълум қилишди. Айни дамда “Қизилқум” клуби вилоят шарафини Суперлигада ҳимоя қилаётгани боис, Про-Лигада иштирок этадиган клубни ташкил қилиш масаласи кейинчалик кўриб чиқилиши билдирилди. Про-лига аъзолари орасида “Янгиер” жамоаси ҳам бўлиши мумкин эди, бироқ вилоят мутасаддилари бу йилча мазкур клубнинг инфратузилмасини шакллантириб олиш таклифи билан чиққанлиги учун улар ҳам Про-лига вакиллари орасига киритилмади. Аниқланган камчиликлар юзасидан футбол клублари раҳбарияти, ҳудудий футбол федерацияси президентларига расмий хат йўлланди.

Про-лига иштирокчилари қаторидан “Ифтихор” номи остидаги жамоа ҳам жой олган. Республика Ёшлар иттифоқи шарафини ҳимоя қилувчи жамоа Про-Лигада дебют мавсумини ўтказади.

Шунингдек, ҳар бир худуддан биттадан футбол клуби иштирок этишига имконият берилган бўлса ҳам, юқорида таъкидланганидек, айрим худудларда Про-Лигада иштирок этувчи футбол клубларига нисбатан белгиланган талабларга жавоб бера оладиган ва иштирок этиши мумкин бўлган футбол клублари мавжуд эмаслиги ўрганишлар давомида аниқланди. Шу муносабат билан, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” футбол клубларига тегишли футбол мактабларини тамомлаган ёшларни футболдаги иқтидор ҳамда қобилиятини юқори баҳолаб, Профессионал футбол клубларига жалб этилишида уларга қўшимча имкониятлар яратиш учун ҳар икки клубнинг ёшлар жамоаларига Про-Лигада иштирок этишга рухсат берилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу жамоалар шунингдек, ёшлар ва олимпия терма жамоаларига муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида база сифатида ҳам шакллантирилади.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосаси асосида Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг 23 февралдаги 7-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йилги мавсумда Про-лигада иштирок этувчи футбол клублари қўйидаги таркибда тасдиқланди:

1. “Машъал” (Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри)
2. “Шўртан” (Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳри)
3. “Динамо” (Самарқанд шаҳри)
4. “Истиқлол” (Фарғона вилояти Қувасой шаҳри)
5. “Ёзёвон” (Фарғона вилояти Ёзёвон тумани)
6. “Хотира-79” (Наманган вилояти Уйчи тумани)
7. “Ифтихор” (Ёшлар Иттифоқи жамоаси)
8. “Зомин” (Жиззах вилояти Зомин тумани)
9. “Хоразм” (Хоразм вилояти Урганч шаҳри)
10. “Андижон” (Андижон вилояти Андижон шаҳри)
11. “Орол” (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри)
12. ”Ғиждувон” (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани)
13. “Сурхон” (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри)
14. “Бунёдкор-2” (Тошкент шаҳри)
15. “Пахтакор-2” (Тошкент шаҳри)
16. “Локомотив БФК” (Тошкент шаҳри).

Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий мақсади Про-лига клублари савияси ўртасидаги фарқни максимал тарзда камайтириш, миллий чемпионат баҳсларида фақат замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош бўлган футбол клубларининг иштирокини таъминлашдан иборат.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика