RU

Последние новости

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  27 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   1 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  83 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  18 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ПРЕВЬЮ. ОКМК - "Пахтакор". Афсоналар тўқнашадиган оқшомда Черан Одил Аҳмедовга етиб оладими? Новости

ПРЕВЬЮ. ОКМК - "Пахтакор". Афсоналар тўқнашадиган оқшомда Черан Одил Аҳмедовга етиб оладими?

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинида ким устунлиги, ким ютишини олдиндан ҳамма айта оладиган даражага келинди.

Бироқ ҳар бир ишнинг интиҳоси бор. ОКМК бугун ана шу интиҳонинг бош қаҳрамони бўлиши мумкин. 

OKMK

Хуршид Гиясов - 47'

Суперлига. Тур 7

22/04/2023, 18:10

2
:
1
Завершен

Пахтакор

Драган Черан - 65', Азизбек Тургунбаев - 85'

45'
90'
27'  Рубен Санчез
47'  Хуршид Гиясов
80'  Рубен Санчез (Сияваш Хакназарий)
80'  Мартин Боаке (Мирджахон Мирахмадов)
90'  Валижон Рахимов (Ботирали Эргашев)
90'  Абдулла Абдуллаев (Мухаммаданас Хасанов)
90'  Шохрух Гадоев (Иракли Рухадзе)
34'  Шахзод Азмиддинов
55'  Драган Черан
60'  Мухаммадкодир Хамралиев
65'  Драган Черан
85'  Азизбек Тургунбаев


Ўзаро учрашувлар

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 29 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. "Шерлар" 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни жамоа йирик ғалаба билан қўлга киритган. 

"Пахтакор"  -  ОКМК. Жамоаларнинг сўнгги 14та учрашувига назар соламиз. Олмалиқликлар 12та ўйиндан бери "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги ғалаба 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида қўлга киритилган. Суперлига доирасида эса "кончилар" 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Раҳматилло Бердимуродов ва Игорь Йеличнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Демак бунга ҳам 6 йил бўлибди.  ОКМК охирги 5та учрашувда 15та гол ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Сўнгги бор 2020 йилги мавсумда  "шерлар" посбонини ранжитганини айтиш жоиз. Миржалол Қосимов шогирдлари мазкур нохуш статистикага  чек қўядими?

Игорь Сергеев ўзаро ўйинлар тўпурари, Черан Аҳмедовга етиб олиши мумкин

Сергеев ҳозиргача Олмалиқ жамоаси дарвозасини 8 марта ишғол қилишга эришган.

ОКМК билан юқори лигада жамоамиз 2008 йилдан бери тўқнаш келмоқда. Ўзаро ўйиндаги илк гол Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилган. Рақибнинг биринчи голига Бахтиёр Ҳамидуллаев муаллифлик қилган.

Игорь Сергеев ОКМК дарвозасини айни пайтга қадар 8 бор ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бу кўрсаткич билан у ўзаро ўйинлар тўпурари ҳисобланади. Одил Аҳмедов ва Шерзод Каримов ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Владимир Козак эса 3 марта олмалиқликлар дарвозасини нишонга олган. ОКМК учун "Пахтакор" дарвозасига энг кўп голни Зафар Полвонов киритган. Ушбу ҳужумчи тўқнашувларда 3 гол муаллифига айланган.

8 - Игорь Сергеев

5 - Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов

4- Драган Черан, 

3 - Владимир Козак, Зафар Полвонов, Достон Ҳамдамов.

Мезбон сифатидаги охирги ғалаба

Олмалиқдаги ўйинларда ҳам мутлоқ устунлик "Пахтакор" томонида 12та ғалаба, 3та мағлубият. Юқорида айтганимиздек, 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасидаги ғалаба, рақиб дарвозасига урилган гол сўнггиси бўлиб турибди. ОКМК мезбонлик қилган  кейинги 5та баҳсда тўп кирита олмаган. 

15.09.2022. ОКМК - "Пахтакор" 0:2

18.03.2021. ОКМК - "Пахтакор" 0:3

01.11.2020. ОКМК -  "Пахтакор" 0:6

17.08.2019. ОКМК - "Пахтакор" 0:3

12.07.2018. ОКМК - "Пахтакор" 0:1

15.06.2017. ОКМК - "Пахтакор" 2:0

Йўқотишлар 

Икки жамоа таркибидаги фамилядошлар Достон ва Санжар Турсуновлар дисквалификация сабаб жамоага ёрдам бера олишмайди. "Пахтакор" сафидаги U-20 терма жамоаси аъзолари айни пайтда Испанияда йиғинда иштирок этишмоқда. 

Имкониятлар 

Қосимовнинг жамоасида етишмаётган нарса барқарорлик. Натижалар ҳам турғун эмас. Битта ўйинда яхши, иккинчисида бошқача. Шацких мавсум бошидаги омадсиз стартдан сўнг жамоани анча йўлга тушириб олди. Шундай ҳолат бўляптики, "Пахтакор" майдонда бир киши кам бўлиб қолганда ҳам ўз ўйин чизмасини ўзгартираётгани ва "америка" очаётгани йўқ. Черан яна катта саҳнага чиқа бошлади. 

Имкониятлар: 45/55

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика