RU

Последние новости

14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  1 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  1 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  6 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  5 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  8 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари" Новости

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари"

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз мундиал стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Жамоангиз мундиалга қанчалик тайёр?

- Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Ҳозирги вақтда эса, узоқ парвоздан тикланишга эътибор қаратганмиз. Жаҳон чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Гуруҳимиз биз учун янгилик бўлмади. Гуруҳдошларимиз сўнгги йилларда футзалда катта натижаларга эришишмоқда. Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб футзал ривожланмоқда. Панама Конкакаф минтақаси ғолиби. Тожикистон эса Осиё кубогида ажойиб ўйин намойиш этди. Марокаш - Африка минтақаси ғолиби. Барча рақибларимиз ўз қитъасида энг кучлилари.

- Португалия амалдаги мундиал ғолиб, бу сафарги терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига мақсадлар қандай?

- Биз сўнгги баҳсга қадар шу ерда қолишни мақсад қилганмиз, лекин бу осон вазифа эмас. Барчасини қадам-бақадам бажарамиз, биринчи навбатда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Португалия футзал терма жамоаси мундиалдаги юришини 16 сентябрь куни Панамага қарши бошлайди. Учрашув соат 17:30да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика