Поль Погбанинг акаси уч йилга қамалади
05 дек 12:03
Новости
Поль Погбанинг акаси уч йилга қамалади
"Ювентус" ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Поль Погбанинг акаси Матиас уч йиллик (шундан икки йили шартли равишда) қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
У Полни ўғирлаб, 13 миллион евро ундиргани учун жазоланади.
Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.
Матиас 10 млн евро тўлаши керак. Унинг ҳибсга олиниши уй қамоғига ўзгартирилиши ёки электрон билагузук тақиб юришга олиб келиши мумкин. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари эса беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Маълум бўлишича, Маттиас укасига ёмонлик қилмоқчи бўлган ва айнан шу мақсадда гуруҳга қўшилиб қолган.
Комментарии