RU

Последние новости

00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  15 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  13 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  298 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0

Питер Хюистра: "Ишончли ғалабага муносиб эдик. Энди бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз" Новости

Питер Хюистра: "Ишончли ғалабага муносиб эдик. Энди бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз"

Бироз аввал ОЧЛ-2021 Ғарб минтақаси, "B" гуруҳи 4-тури доирасида "Пахтакор" - "Шаржа" баҳси ўз якунига етди.

Афсуски, тошкентликлар 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқаришди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра ва ҳужумчи Эрен Дердийок иштирок этди.

"Шаржа" устози: "Дуранг бизни мутлақо қониқтирди"

"Ўйинни вақтлироқ тугатишимиз керак эди. Жуда кўплаб вазиятлар яратдик, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кўпроқ гол урсак бўларди. Голни эса ён қанот ҳакамининг тушунарсиз тарзда байроғини кўтарганидан сўнг ўтказдик. Футболчилар ўша ҳолатда тўхтаб қолишди. 70% тўпни назорат қилиб бир очкони қўлга киритиш жуда аламли", - деди Хюистра.

- 80-дақиқада сиздан тактик ўзгариш кутгандим. Таркибда ёш ва қария ўйинчилар бор, улар чарчаб қолишганди. Нега қўшимча ҳимоячи туширилмади?

- Нотўғри савол. И.Йўлдошевни шунинг учун туширгандик. Ўзгаришлардан қониқдим. Бу кучли мусобақа, шуни ҳам инобатга олиш керак. Ҳозир бошқа гуруҳлардаги ҳолатни кутишга мажбурмиз. Бугун ишончли ғалабага муносиб эдик. Афсуски, футболда шундай омадсизлик учраб туради.

- Нима учун мураббийлар штабидан ҳеч ким Сайфиевга гапирмаслик кераклигини айтмади?

- Бугун шундай бўлиб қолди. Тўғри, бугун у эҳтиросга берилди. Бу борада ишланади.


Э.Дердийок: "Ўйинни бошқардик ва сўнгги дақиқада гол ўтказиб қимматли очкони йўқотдик. Кейинги икки баҳсда ғалаба қозониб гуруҳдан чиқишга уриниб кўрамиз.

- Жамоа ҳужумида оқсаш кузатиляпти. Муаммо нимада?

- Бу борада ҳар бир машғулотда ишлаяпмиз. Ўйиндан ўйинга шаклланиш бўляпти. Рақиб ҳимоячиларини ҳам унутмаслик керак. Бу мусобақада яхши жамоалар йиғилган.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 4-турдан кейин "Шаржа" 8 очко билан пешқадамликни сақлаб турган бўлса, "Пахтакор" 3 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: -64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика